ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ
8 бўлим, ҳар бир белги тавсифи билан.
Билетлар, мавзулар, йўл белгилари, автодром машқлари ва онлайн Арена. Имтиҳонга тайёрланиш учун керакли ҳамма нарса битта иловада.


Жавобдан кейин тўғриси яшил, хатоси қизил бўлади. "Қоидаси" тугмаси саволга тегишли ЙҲҚ бандини очади. Овозли тугма эса тушунтиришни ўқиб беради.




Ҳар бир тестдан кейин фоиз, тўғри ва хато жавоблар сони ҳамда саволлар харитаси чиқади. Билетлар рўйхатида қайси билет ечилгани ва қайси бирида хато борлиги бир қарашда кўринади.
Хато қилинган саволлар "Хатолар" бўлимига тушади. Уларни алоҳида қайта ечасиз.
Икки ўйинчи бир вақтда бир хил саволларни ечади. Ким кўпроқ ва тезроқ тўғри жавоб берса, балл олади. Онлайн рақиб топинг ёки дўстингизни жангга чақиринг.


Автодромдаги 12 та машқни 3D майдонда олдиндан бажариб кўринг: СТАРТдан то авария ҳолатида тўхташгача. Ҳар бир хато учун қанча жарима балл берилишини ҳам биласиз.


ЯНА НИМАЛАР БОР
8 бўлим, ҳар бир белги тавсифи билан.

Саволларни мавзу бўйича ечинг, прогрессни кузатинг.

Тезлик, масофа, габарит: ёдлаш қийин рақамлар бир жойда.

Вилоятингиздаги марказ манзили ва маълумотлари.

Илова имтиҳонгача қолган кунларни санайди ва тайёрлик фоизини кўрсатади.
"Сизга мос саволлар" хатоларингизга қараб танланади. Кетма-кет кунлар сериясини узманг.
Вақт ва хато чегараси билан ўзингизни синанг. Ўтдингизми, демак тайёрсиз.
Yo'lchiroq Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонига тайёрланиш учун илова. Унда 1250+ расмий савол, 63 та билет, овозли тушунтириш, сизга мос саволлардан тузиладиган тест ва Арена режими бор.
Yo'lchiroq'даги саволлар ва уларнинг расмлари Ўзбекистоннинг расмий ҳуқуқий маълумотлар базаси lex.uz'да эълон қилинган йўл ҳаракати қоидалари асосида тузилган. Шу сабабли саволлар ва расмлар реал имтиҳондаги расмий талабларга тўлиқ мос келади.
Ҳа, илованинг катта қисми бепул ва тўлиқ рекламасиз. Саволлар, билетлар ва бошқа бўлимлардан бепул фойдаланасиз. Овозли тушунтириш қисман бепул, тўлиқ фойдаланиш учун арзон обуна бор.
Ҳар бир саволга жавоб бергач, тўғри жавоб қоида ва калит сўзлар асосида овозда тушунтирилади. Саволни нафақат ўқиб, балки эшитиб ҳам ўзлаштирасиз, худди ўқитувчи тушунтиргандек.
Икки ўйинчи бир вақтда бир хил саволларни ечади. Кўпроқ ва тезроқ тўғри жавоб берган ғолиб бўлади ва рейтингда кўтарилади.
Илова тезлигингиз, хатоларингиз ва билим даражангизни таҳлил қилиб, фақат сизга мос саволлардан тест тузади. У такрорий ўрганиш (spaced repetition) усулида ишлайди: саволни мустаҳкам ўрганмагунингизча уни қайта-қайта беради.
Ҳа. Саволлар ва расмлар қурилмангизга юклаб олинади, шунинг учун интернет бўлмаса ҳам тест ечишингиз мумкин. Фақат Арена учун интернет керак.
Илова 3 тилда ишлайди: ўзбек (лотин), ўзбек (кирилл) ва рус. Тилни илова ичида исталган вақтда алмаштириш мумкин.
Овозли тушунтириш, Аренада онлайн беллашув, ўзлаштиришингизга қараб тузиладиган тест ва рекламасиз интерфейс битта иловада жамланган. Реклама чалғитмагани учун асабийлашмасдан ўрганасиз.
Телефонга юкланг ёки Telegram ичида очинг. Биринчи билетни бугун ечинг.